Хакимизда

 

Ҳурматли ҳамкорларимиз, миришкор бобо-деҳқонлар

 

Нунемс, дунёдаги энг йирик уруғчилик компанияларидан бири бўлиб, жаҳондаги асосий сабзавотчилик ҳудудлари учун 28 сабзавотнинг 2500 дан ортиқ гибрид ва навларини ишлаб чиқаради. Бизнинг бош мақсадимиз бозор талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда гибрид, нав ва бошқа уруғ формаларини ишлаб чиқаришдир, шу боис НУНЕМС нафақат уруғ балки ҳамкорликдир. Биз эътиборимизни ҳамкорларимизнинг янада муваффақиятли бўлишлари учун муштарийларимизга, генетиканинг илғор ютуқлари, тажрибалари ва хизмат кўрсатишга қаратамиз. Ҳар доим муштарийнинг ёнидамиз.

Биз махсус иқлим шароитларига мослашган сабзавот гибрид уруғларини таклиф этамиз, муштарийларимизга етиштириш даврида ва тайёр маҳсулотлар маркетингида ҳам қўллаб қувватлаб турамиз. Бизнинг глобал ташкилотимиз ва махсус жамоаларимиз (Crop Teams) - бизнинг тижорат философиямизнинг негизидир. Давлатлар, маданиятлар ва анъанавий тижорат йўналишлари орасидаги тўсиқларни ошиб ўтиб Нунемс ҳақиқатдан ҳам глобал компания шаклини олди. Ўз ўлкаси миқёсида фаолият юритган бир нечта жамоа ўрнига Нунемсда ўзига хос жамоа­–кроптим (Crop Team) мавжуддир, бу жамоа мутахассислари ўз соҳасининг усталари бўлиб ҳар доим хизматга ҳозиру нозир. Ушбу ёндашув бизнинг муштарий ва ҳамкорларимизга энг замонавий халқаро билим ва тажрибалардан  фойдаланиш имконларини бермоқда.

БайерКропСайенс концернининг бир қисми бўлган Нунемс компанияси сабзавот селекцияси ва хизматида глобал мутахассисдир. Биз ўз муштарийларимиз билан ўзига хос ҳамкорлик алоқаларини ўрнатамиз – сабзавот етиштиришдаги, маҳсулотлар сотувидаги билим ва тажрибаларимизни ўзаро алмашлаймиз. Нунемс сабзавот оламидаги энг йирик 4 та уруғчилик компанияларидан биридир, фарқимиз– биз учун уруғлар нақадар қадрли бўлса, инсонлар ундан ҳам қадрлидир.

Ўз тарихини 1916 йилда кичкина голланд қишлоғи Нунемдан бошлаган Нунемс компанияси бугунги кунда дунёнинг 40 мамлакатида 1400 тага яқин ишчи–хизматчилари билан фаолият юритмоқда.

Биз Сизлар билан ҳамкорликда ишлаётганимиздан мамнунмиз, Сизларнинг эл-юрт дастурхонини тўкин-сочин қилиш учун қилаётган  деҳқончиликларингизга баракалар тилаб қоламиз.

 

МЧЖ «Нихол Замин»

Юлдашева Н.И.